Амалдорлар учун қандай автомобиль харид қилиниши қатъий белгилаб қўйилади
Жамият
−
18 Ноябрь 2020
11943Охирги вақтларда маҳаллий ҳокимликлар ва давлат идоралари раҳбарларининг бюджет маблағларидан қимматбаҳо автомобиллар харид қилаётгани кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда. Давлат харидлари порталида эълон қилинаётган очиқ маълумотлар, қайси ташкилот харажатлари қаерга йўналтирилаётганидан сўз очмоқда. Бунда асосий масала – автомобиль.
Бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижросини кўриб чиқилди. Унда депутат Расул Кушербоев маҳаллий бюджетларда орттирилган маблағ ҳисобидан ҳокимлар қиммат автомобиллар харид қилишга зўр бераётганига эътироз билдирди. “Бунда жамоатчиликнинг фикри қанчалик ҳисобга олиняпти. Ёки жамоатчилик ҳокимларимиз қиммат автомобиль олсин, деган таклифни беряптими?”, деб Молия вазири Тимур Ишметовга юзланди Расул Кушербоев.
“Бу маълумотлар қаердан чиқиб келди. Давлат харидлари тўғрисидаги очиқ порталдан.Қонунчилик асосида шундай тартиб ўрнатилдики, барча давлат харидлари шартномаси, ким нима сотиб олгани, кимдан сотиб олгани, сотиб олган ташкилоти ҳақидаги маълумотлар Давлат харидлари порталида бор. Уни ҳамма кўрса бўлади. Афсуски, у ишга туширилганда кўпчиликнинг эътиборидан четда қолган. Охирги вақтларда ОАВ ҳам порталдан фойдаланиб, қизиқ маълумотларни чиқариб келмоқда.
Ҳозирги иқтисодий инқироз, пандемия пайтида маҳаллий ҳокимликлар, барча давлат идоралари харажатларини нафақат қонуний нуқтайи назардан, балки мантиқ ва фуқароларнинг ҳаёт тарзидан келиб чиққан ҳолда амалга оширса, тўғри бўлар эди. Биз бунга жуда танқидий қараймиз”, дейди Молия вазири Тимур Ишметов.
Унинг қайд этишича, маҳаллий бюджетларга молиявий мустақиллик беришни давом эттиришни тўхтатиб қўймаслик керак, аксинча, очиқлик ва ошкоралик сиёсати таъминланса, жамоатчиликнинг ўзи ҳаммасини жой-жойига тушириб қўяди.
Вазир сўнгги вақтларда маҳаллий ҳокимликларнинг автомобиллар хариди билан боғлиқ харажатлари кўплаб эътирозларга сабаб бўлгани боис, Ҳукуматдан давлат идоралари раҳбар-ходимлари қандай автомобиль сотиб олиши аниқ белгиланиши бўйича топшириқ берилганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь