Аляскада вулқон 9 километрдан баландга кул отди

Олам

image

Аляскадаги Унимак оролида жойлашган Шишалдин вулқони 9 км дан ошиқ баландликка кул отиб юборди. Бу ҳақда Аляска вулқон обсерваторияси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, бу жараён 17 январь куни бошланиб, ҳафта охиригача давом этган. “Кул отилиши давом этмоқда, устун тахминан 9,1 км баландликка кўтарилди”, дейди мутахассислар.

Шишалдина вулқони Алеут оролларидаги энг катта вулқон ҳисобланади. У Унимак оролининг марказий қисмида жойлашган. Баландлиги - 2857 м, ёши - тахминан 10 мингда. Нишаблар узоқ йиллик қалин  қор ва муз қатлами билан қопланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Аляска вулқон

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг