Аляскада самолёт музлаган кўлга қулаб тушди

Олам

image

АҚШнинг Аляска штатида учувчи ва унинг икки ўсмир қизи Piper PA-12 Super Cruiser енгил бир моторли самолёт қанотида тахминан 12 соат қолиб кетди. Самолёт муз билан қопланган Тустумена кўлига қулаб, қисман сувга ботган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, самолёт Солдотна шаҳридан Скилак кўлига экскурсия учун йўлга чиққан. Унда махсус маёқлар ўрнатилмаган бўлиб, қидирув ишларига кўнгиллилар жалб қилинган. Жорий йилнинг 24 март куни Жон Моррис ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган, чунки унинг ўғли ва набиралари 23 март кунги рейсдан қайтмаган. Қидирувга қўшилганлардан бири Терри Годдес самолёт қолдиқларини кўриб, унинг устида уч кишини пайқаган.

Омон қолганлар шифохонага етказилган – улар ҳаётига хавф солмайдиган жароҳатлар олган. Хабарда таъкидланишича, оила тунаб қолган кечаси ҳаво ҳарорати минус 20 даражагача пасайган.

Мазкур самолёт 1981 йилда ишлаб чиқарилган. АҚШ Федерал Фуқаролик авиацияси бошқармаси ҳодисани двигатель муаммоси сабабли юз берган авария сифатида таснифлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг Сен-Дизье шаҳри яқинида Patrul France’нинг иккита Alpha Jet самолёти ҳалокатга учраган эди. Икки самолёт Сен-Дизье шаҳридаги 113-ҳаво базаси яқинида тўқнашиб кетган. Учувчиларнинг иккаласи ва бир нафар йўловчи ўз вақтида катапультация қилиб, тирик қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Аляска

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг