Аляскада самолёт ҳалокатга учради
Олам
−
30 Июнь 2019
2919Алясканинг Муз Пасс аҳоли яшаш пунктига узоқ бўлмаган ҳудудда кичик ҳажмли самолёт ҳалокатга учраши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар тарқатди.
Самолёт Терн кўлининг шимолий қирғоғидаги тоғликка қулаган. Маълум бўлишича, Техас штати фуқароси бўлган 28 ёшли Жой Купер ҳалокатда омон қолган. Айни пайтда у шифохонага етказилган ва аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Шифокорлар беморнинг кўплаб суюклари сингани ва натижада ўпкасини сиқиб қўйганини маълум қилган.
LiveБарчаси