Алвидо, “Мрия”. Россия кучлари дунёнинг энг катта ягона нусхадаги самолётини йўқ қилди
Олам
−
28 Февраль 2022
50511Украинанинг "Укроборонпром" концерни Ан-225 "Мрия" ("Орзу") ҳаво кемаси Россиянинг ҳужуми оқибатида йўқ қилинганини эълон қилди. Бу Киев яқинидаги Гостомел аэропортида содир бўлгани айтилмоқда. Тегишли хабар кеча, 27 февраль куни концерннинг Facebook’ида эълон қилинди.
"Украина авиациясининг флагмани афсонавий Ан-225 “Мрия” йўқ қилинди. Бу, самолёт жойлашган Киев яқинидаги Гостомелдаги Антонов аэропортида содир бўлди", дейилади хабарда.
Концерннинг қайд этишича, самолётни реконструкция қилиш учун “тахминан 3 миллиард доллар ва беш йилдан кўпроқ вақт керак бўлади”.
Ан-225 "Мрия" – бу қўшимча катта юкка эга бўлган оғир узоқ масофали турбожетли транспорт самолёти. У 1980 йилларда ишлаб чиқарилган. Дунёдаги энг катта ва энг оғир юк самолёти саналар эди.
Ан-225 "Мрия"нинг биринчи парвози 1988 йил 21 декабрда амалга оширилган, у 1989 йилдан бери амалда. Фақат битта нусхаси ишлаб чиқарилган, иккинчиси эса тугалланмаган.
LiveБарчаси