Алламжонов янги лавозимга тайинланди

Жамият

image
Энди Ўзбекистон резидентлари АҚШда корхона ташкил қила олади north_east

Энди Ўзбекистон резидентлари АҚШда корхона ташкил қила олади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Маълум қилинишича, Комил Алламжонов маслаҳатчи-вакил бўлиш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.

Қайд этиш жоиз, 12 ноябрь куни эълон қилинган “Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими жорий этилиши белгиланган. Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи-элчи – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими киритилади. Маслаҳатчи-элчи лавозимига тайинлаш ва ундан озод этиш, шунингдек, фаолияти регламентини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан амалга оширилади. Маслаҳатчи-элчи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига ҳисобдор ва Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари фаолиятини икки томонлама муносабатларни ривожлантириш қисмида қўллаб-қувватлашга масъул ҳисобланади.

Маслаҳатчи-элчи зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

  • Ўзбекистон ва АҚШда йирик ва стратегик инвестиция ва савдо лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича тўғридан-тўғри ташаббус кўрсатиш ва муҳокама қилиш;
  • Ўзбекистон томонидан Кенгаш ишини комплекс мувофиқлаштириш.

АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳам тузилди. Унга Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор ҳамраислик қилади.

Маълумот учун, Комил Алламжонов мамлакат сиёсий доирасидаги энг ёш амалдорлардан бири. У 1984 йилнинг 18 сентябрь куни Тошкентда туғилган. Илк фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси – “Ёшлар” телерадиоканалининг “Давр” информацион кўрсатувида бошлаган.

Унинг назарга тушиши 2005-2013 йилларда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаган даври билан боғлиқ. Алламжонов 2017 йилнинг 1 декабридан 2018 йилнинг 3 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.

2018 йилнинг 29 ноябрь куни у Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори лавозимига тайинланди. 2020 йилнинг январь ойида ушбу лавозимни тарк этди ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси бўлди. 2022 йил июлда эса Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди. 2023 йил август ойида эса у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига тайинланганди.

2024 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилганди. У фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилганди. Жорий йил июнь ойида Комил Алламжонов Президент Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчиси этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон Комил Алламжонов Саида Мирзиёева маслаҳатчи-вакил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг