Алламжонов ва Мирзиёева ЮНЕСКО Бош директори билан учрашди

Жамият 2452
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева айни вақтда Францияда хизмат сафари билан бўлиб турибди. Улар бугун ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ва директор ўринбосари Моэз Чакчук билан учрашди.  

Учрашувда медиа соҳасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш имкониятларини муҳокама қилинди.

Одри Азуле ЮНЕСКОнинг Халқаро универсал ахборот олиш кунига бағишланган конференциясини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича Агентлик таклифини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди ва Тошкент шаҳрини 2022 йилда “Жаҳон китоб пойтахти” деб эълон қилиниши борасидаги ташаббусга ижобий баҳо берди.

Мулоқотда халқаро лойиҳаларда ўзбек журналист ва блогерларининг иштироки, уларнинг тажрибасини ошириш масаласида ҳам суҳбатлашилди. ЮНЕСКО раҳбарияти Ўзбекистон билан барча йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда ОАВ соҳасини ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, гендер тенглиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

ЮНЕСКО раҳбари бугунги учрашув ҳақида Twitter’даги саҳифасида фикр билдирди. “Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева билан самарали учрашув. Бизнинг ташкилотимиз Ўзбекистондаги сўз ва медиа эркинлиги, маълумот олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган тарихий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди”, деб ёзади Азуле.

ЮНЕСКО раҳбарлари Ўзбекистонда ташриф билан бўлиш истагини билдирди. Унга Франциянинг “Assouline Publishing” нашриёти билан ҳамкорликда тайёрланган Ўзбекистон ҳақидаги китоб-альбом совға қилинди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 39
Рейтинг: 2.9
t
×