Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда баъзи чекловлар ўрнатилади
Жамият
−
01 Октябрь 2019
8024Кеча, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада яхшилашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳа билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича икки юз метрдан ортиқ радиусда жойлашган савдо объектларида, шунингдек, умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар), ярмарка павильонларида реализация қилишни тақиқлаш белгиланмоқда.
Бундан ташқари, республика ҳудудига алкоголь маҳсулотларини полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материаллардан тайёрланган полимер истеъмол идишларида олиб киришга тақиқ ва жавобгарликни ўрнатиш (пиво ва вино маҳсулотлари бундан мустасно) кўзда тутиляпти.