Алиев Путин вайрон қилган жойларга ёрдам жўнатди
Олам
−
10 Декабрь 2022
7189Украина томонининг мурожаатига жавобан, бугун, 10 декабрь куни Озарбайжондан Украинага, асосан, электр жиҳозларидан иборат навбатдаги гуманитар ёрдам юки жўнатилди.
Озарбайжон ТИВ қарори Украинанинг айрим ҳудудларини барқарор энергия таъминотини тиклаш мақсадида қабул қилинганини маълум қилди. 45 та трансформатор ва 50 доналик генераторлар партияси бўлган юк машиналари Гобу энергетика маркази ҳудудидан чиқиб кетди.
Вазирликнинг хабар беришича, яқин кунларда Украинага иккинчи автомобиль карвонини жўнатиш режалаштирилган.
ТИВ шунингдек, урушдан жабр кўрган ва оила аъзоларини йўқотган жами 90 га яқин украиналик болалар тиббий ва ижтимоий-психологик реабилитация қилиш учун Озарбайжонга олиб кетилганини эслатди.
Ирпин шаҳридаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида вайрон бўлган Зарифа Алиева номидаги 12-мактаб тўлиқ тикланди, турли гуманитар тадбирлар амалга оширилди.
LiveБарчаси