Алиев парламентни тарқатиб юборди
Олам
−
28 Июнь
5616Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев мамлакатнинг қонун чиқарувчи органи бўлмиш Миллий мажлис (парламент)ни тарқатиб юборди. Ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган умумий сайловлар 1 сентябрда бўлиб ўтади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Озарбайжон парламенти Президент Илҳом Алиевдан “Ассамблеяни тарқатиб юборишни ва ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган умумий сайловларни икки ойга илгари суришни” сўради, чунки мамлакат 11-22 ноябрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича 29-сонли Конвенциясига мезбонлик қилади.
Президент Алиев Миллий Ассамблея қарорининг конституциявийлигини баҳолаш учун Конституциявий судга юборди. Конституциявий суд Миллий Ассамблеянинг тарқатилиши ва умумий сайловларнинг бошланишини конституциявий деб топди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь