Алиев Хонкендида Озарбайжон байроғини кўтарди

Олам

image

Кеча, 15 октябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Қорабоғ вилоятининг Хонкенди шаҳрида давлат байроғини кўтарди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари вилоятнинг бошқа аҳоли пунктларида (Хўжайли ва Адгер шаҳарлари, Шушанинг Аскеран ва Малибейли қишлоқларида) бўлиб, уларда ҳам Озарбайжоннинг давлат байроқларини кўтарган.

Озарбайжон раҳбари Сарсанг сув омборида яна бир республика байроғини қадаган.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, барча тадбирлар Илҳом Алиевнинг Озарбайжон Президенти этиб сайланганининг 20 йиллигига тўғри келмоқда.

Маълумот учун, Хонкенди тан олинмаган ва тугатилган Тоғли Қорабоғнинг маркази бўлган. Озарбайжоннинг сентябрь ойида ўтказган ҳарбий амалиётидан сўнг Тоғли Қорабоғ амалда ўз фаолиятини тўхтатган, республика ҳокимияти 2024 йил 1 январда тарқатиб юборилади. Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ ҳудудини Озарбайжоннинг ҳудуди деб тан олиш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Ҳозир Ереван ва Баку тинчлик шартномасини муҳокама қилмоқда.

Арманистон расмийларига кўра, Озарбайжоннинг 19-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтган ҳарбий операциясидан олдин Тоғли Қорабоғда 120 мингга яқин этник арман яшаган. Сентябрь ойининг охирига келиб, 100 мингдан ортиқ одам минтақани тарк этган, уларнинг аксарияти Арманистонга кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Илҳом Алиев Арманистон Қорабоғ Хонкенди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг