Алиев Эрдўғанни йўқлаб борди
Олам
−
05 Март
4389Бугун, 5 март куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Анқарага амалий ташриф билан борди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Анқарадаги “Эсенбог” аэропортида Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортган.
Давлат раҳбарини Туркия Молия вазири Мехмет Шимшек ва бошқа расмийлар кутиб олган.
Шундан сўнг, Илҳом Алиев давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан ҳам учрашган. Икки ўртада музокаралар бошлангани ва етакчилар дунёдаги долзарб воқеалар юзасидан фикр алмашиши кутилаётгани ҳам қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 март куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россиянинг “Татнефть” компанияси бош директори Наиль Маганов, Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” компанияси директорлар кенгаши раиси Асхат Хасенов ва “Ўзбекнефтгаз” компанияси директорлар кенгаши раиси Баҳодир Сидиқовни қабул қилганди.
LiveБарчаси