Алиев Арманистон билан алоқаларни йўлга қўйишда Байдендан умид қиляпти

Олам 2809
image

АҚШ Баку ва Ереван ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришда муҳим роль ўйнаши мумкин. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Президент Жо Байденга АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан йўллаган мактубида сўз боради.  

“Жанубий Кавказда барқарор тинчлик ва иқтисодий тараққиёт ўрнатиш учун қулай шароитлар яратилган бир пайтда, биз Қўшма Штатлар Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш, алоқаларни йўлга қўйиш, одамлар ўртасидаги мулоқотни бошлашда муҳим роль ўйнаши мумкинлигига ишонамиз”, деб ёзади Алиев. 

Озарбайжон Президенти АҚШ билан икки томонлама ҳамкорликка тўхталар экан, бу ҳамкорлик икки томонлама ва кўп томонлама миқёсда муваффақиятли давом этаётганини таъкидлаган. 

“Мамлакатларимиз ўртасида энергия хавфсизлигини таъминлаш бўйича яқин ҳамкорлик, биз амалга ошираётган йирик трансмиллий лойиҳаларда Қўшма Штатларнинг бевосита иштироки ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани муваффақиятимизнинг асосий омилларидандир”, дейилади табрикда.  

Алиев, шунингдек, Озарбайжон ва АҚШ ўртасидаги энергия,  авфсизлик ва терроризмга қарши кураш соҳаларида ҳамкорликнинг “намунали хусусиятига” урғу берди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 2.9
t
×