Алишер Усмоновнинг компанияси Ислом цивилизацияси марказини йил охиригача битказади
Жамият
−
09 Январь 2021
7496Асли ўзбекистонлик бўлган милиардер Алишер Усмоновнинг “USM Holdings Limited” компанияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишини 2021 йилда якунлайди. Бу ҳақда 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ислом цивилизацияси марказининг лойиҳаси 119 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда. У Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қурилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тошини қўйганди.
“Бу марказни қуришдан мақсад ислом маърифатини ўрганиш, боболаримизнинг буюк меросини авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказишдир. Худо хоҳласа, ҳамма саъй-ҳаракатларимиз ёшлар таълим-тарбиясига, илм-фанга, маданиятга, тинчлик-осойишталикка замин яратади”, деган эди Президент.
LiveБарчаси