Алишер Усмонов петербурглик бемор бола учун 115 млн хайрия қилди

Олам 12385
image
-

Миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ёшовчи Костя Гепаловнинг даволаниши учун дунёдаги энг қиммат дорини сотиб олиши учун 115 миллион рубль хайрия қилди.

Боланинг даволаниши учун пул йиғилаётган бўлган. Бу пулга “Золгенсма” препаратини харид қилиш режалаштирилган.

USM Holdings асосчис дори учун 115 миллион рубль хайрия қилган. Жами 169 миллион рубль йиғилган.

Россияда “Золгенсма” препаратини фақатгина Москвадаги клиникада жойлаштира олишади. Агар бемор бола у клиникага жойлаша олмаса, америкалик мутахассисларга мурожаат қилишга тўғри келади.

Костя Гепаловга биринчи тоифали умуртқа мушак атрофияси ташхиси қўйилган. Бу асос нейронларнинг ишлашига жавобгар генларнинг зарар кўргани ёки умуман йўқлигини англатади. Боланинг ота-онаси АҚШда 2019 йилда рўйхатдан ўтказилган “Золгенсма” препаратига умид боғлаган. Бу дунёдаги энг қиммат дори экани айтилмоқда (2 млн доллардан қиммат). Биргина доза билан зарарланган генни тиклаш мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 549
Рейтинг: 3
t
×