Алишер Усмонов пенсияга чиқишини айтди

Олам

image

Россиялик олигарх Алишер Усмонов ўзини Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи бошқарув бюросидан чиқариб юборишни сўради. Бу ҳақда РБК ўзининг манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, тадбиркор ўз аризасида бунга “пенсияга чиқиши ва фаол меҳнатдан воз кечиши”ни сабаб қилиб кўрсатган. Маълумотларга кўра, Усмоновнинг аризасини кўриб чиқадиган бошқарув бюросининг йиғилиши жорий йилнинг 25 январига режалаштирилган.

Усмоновнинг Forbes журналига берган интервьюсида у 63 ёшга келиб, албатта, пенсияга чиқишини ва хайрия ишларини олиб боришини айтган эди. Бироқ ҳозир у 69 ёшда ва ҳалигача пенсияга чиқмаган.

Маълумот учун, Алишер Усмонов “Металлоинвест”, “Удокан мис” ва “Мегафон”ни ўз ичига олган USM гуруҳининг асосчиси ва энг йирик акциядори ҳисобланади. Форбес маълумотларига кўра, у Россиянинг энг бой миллиардерлари рўйхатида еттинчи ўринни эгаллайди. Унинг бойлигини журнал 11,5 миллиард долларга баҳоламоқда.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Алишер Усмонов пенсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг