Алишер Усмонов нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди

Олам

image

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов “Russian Creative Awards 2022”да “Йил меценати” мукофотини олди. Маросимнинг ҳакамлар ҳайъати тадбиркорнинг фан, таълим, маданият ва спортни ривожлантиришга, шунингдек, рус тилини тарғиб қилиш ва сақлашга қўшган ҳиссасини қайд этган. Бу ҳақда “Lenta” нашри хабар берди.

Мукофот учун тақдимномада Алишер Усмоновнинг 2006 йилда “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармасини ташкил этгани ва жамғарманинг мақсади ушбу соҳалардаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаши этироф этилган. Шунингдек, жамғарма Россия ижодий соҳаларининг хориждаги обрўсини мустаҳкамлаш ҳисса қўшаётгани таъкидланган.

Алишер Усмоновнинг ўзи мукофотнинг топширилишида иштирок этмаган. Мукофотни “Санъат, фан, спорт” жамғармаси директори Фотима Муҳаммаджон қабул қилиб олган.

Маълумот учун, Russian Creative Awards 10 та тоифа бўйича, жумладан, “Йил одами”, “Йил кашфиёти”, “Йил воқеаси”, “Йилнинг ижодий майдони”, “Рақамли лойиҳа”, “Ўқув лойиҳаси” ва бошқа йўналишларда топширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов

Баҳолаганлар

456

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг