Алишер Усмонов халқаро ташкилот президентлигига номзод бўлди
Спорт
−
20 Октябрь 2021
14656Жорий йил Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) ҳисобот-сайлов Конгресси ташкил этилади. Унда ташкилот раҳбариятига сайлов ўтказилади.
Россия қиличбозлик федерацияси мазкур сайловга мамлакат номидан FIE’нинг амалдаги раҳбари, россиялик меценат Алишер Усмоновнинг номзодини илгари сурди. Шу тариқа, 27 ноябрь куни Швейцарияда ўтказиладиган FIE’нинг Конгрессида Усмонов номзоди кўриб чиқилади.
Таъкидланишича, сентябрь ойида Ўзбекистонда ўтган Осиё, Панамерика ва Африка қиличбозлик конфедерацияларининг конгрессида ҳар уч минтақа Алишер Усмоновга бўлажак сайловда уни қўллаб-қувватлашини билдирувчи хат йўллаган.
Маълумот учун, Алишер Усмонов 2008 йилдан бери ушбу халқаро ташкилотни бошқариб келмоқда. У FIE’га 2012 ва 2016 йилларда қайта сайланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь