Алишер Усмонов Наманганда осмонўпар бино қуради
Жамият
−
07 Июнь 2019
11542Хабарингиз бор, Наманган шаҳрида “Doing business with Namangan – 2019” инвестицион форуми бўлиб ўтяпти.
QALAMPIR.UZ мухбири Акбар Жияновнинг воқеа жойидан хабар қилишича, форумни кириш сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди.
“Ушбу форумнинг барча иштирокчиларига ҳуш келибсиз дейман. Форум илк маротаба ўтмоқда ва бу охиргиси бўлиб қолмайди. Наманган юртимизнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган, шунингдек аграр соҳасдаги етакчи вилоятлардан биридир. Ўйлайманки, ҳар бир инвестор келгусида ушбу ҳудудда фаолият юритади. Бунинг учун барча имконият ва имтиёзлар етарлича, омад тилайман”, деди Азиз Абдуҳакимов.
Шунингдек, форумда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам сўзга чиқди.
“Вилоятимизда 150 та қўшма корхона фаолият олиб бормоқда. Биз Корея, Хитой, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Германия ва бошқа кўплаб давлатлар билан ҳамкорликда иш юритяпмиз”, деди Хайрулло Бозоров.
Ҳоким наманганлик тадбиркорларни ташқи бизнес дунёси билан боғлаш учун вилоят ҳокимияти томонидан ташкил этилган madeinnamangan.uz виртуал майдончасини тақдим этди.
“Наманган замини, хорижда катта муваффақиятларга эришган ўз фарзандлари билан доим фахрланади. Яна хурсандчилик билан шуни эълон қилишни истардимки, яқинда Наманган шаҳрида Алишер Бурҳонович Усмоновнинг кўмаги билан 18 қаватли бизнес маркази ҳамда Конгресс-холл қурилади. Умид қиламизки, кейинги, 2020 йилги “Doing business with Namangan” халқаро инвестицион форумини айнан ўша жойда ўтказамиз”, деди вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров.
Эслатиб ўтамиз, “Doing business with Namangan – 2019” инвестицион форуми 7-8 июнь кунлари бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь