Алишер Усмонов Наманганда Халқаро бизнес маркази қуради

Жамият 10348
image

Миллиардер Алишер Усмонов Наманган шаҳрида 6 гектар майдонда Халқаро бизнес маркази қуради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Усмонов томонидан қурилиши режалаштирилаётган Халқаро бизнес маркази Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасидаги 6 гектар майдондаги собиқ “Кичкинтойлар боғи” ҳудудида қурилади.

Ушбу марказ Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларини ўз ичига олади. Сунъий кўллар, фавворалар, автотураргоҳлар барпо этилади. 

“Халқаро бизнес маркази қурилиши баҳор ойларидан бошланади. Бу ерда келгусида халқаро симпозиумлар, бизнес-форумлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали Наманганга инвестициялар кириб келиши жадаллашади, бизнес-туризм учун кенг имкониятлар яратилади. Мазкур марказ Наманганнинг ўзига хос брендига  айланади”, деган вилоят ҳокими собиқ боғ ҳудудига борганида.

Шавкатжон Абдураззақов қурилиш олиб борилиши режалаштирилган ҳудудда ободонлаштиришга эътибор қаратиш, котлован атрофида хавфсизлик масалаларини кўздан қочирмаслик зарурлигини таъкидлаган. 

Халқаро бизнес маркази барпо этиладиган манзилда Қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 406
Рейтинг: 3
t
×