Алишер Усмонов “Kapitalbank"даги улушини оширди

Жамият 14640
image

Асли келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновга алоқадор компания “Kapitalbank"нинг 8,33 фоиз акцияларини сотиб олди ва банк устав капиталидаги улушини 25 фоизгача оширди. Бу ҳақда “Тошкент” Республика фонд биржаси маълум қилди.

Банкнинг ушбу акцияларини Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинг компанияси шуъба корхонаси — “Телекоминвест” МЧЖ харид қилган.

Кеча, 10 январь кунги биржа савдоларида Россия компанияси “Kapitalbank”нинг 32,98 млн дона акциясини ёки устав капиталининг 8,33 фоизини сотиб олди. Энди у банкнинг 25 фоиз улушига эга.

Маълумот учун, “Телекоминвест” 2021 йилнинг ноябрь ойи охирида банк акциядорлари рўйхатига кириб, ўзи томонидан чиқарилган 215 млрд сўмга қўшимча 65,9 млн дона қимматли қоғозларни сотиб олди. Шундан сўнг Усмонов тузилмаси унинг 16,6 фоиз акциясига эгалик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрь ойида Ойбек Турсунов “Kapitalbank"нинг 112,49 млн дона акциясини сотиб олган эди. Ўшанда унинг улуши 50 фоизни ташкил этган. Аммо банкнинг “Телекоминвест” билан келишувидан сўнг Турсуновнинг акциялари 41,6 фоизга тушди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 0
Рейтинг: 3
t
×