Алишер Султонов янги газ ҳисоблагичлари нега портлаётганини айтди
Жамият
−
01 Декабрь 2020
14866Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги “Технопарк” компанияси ишлаб чиқарган газ ҳисоблагичлари портлаётгани ҳақида эътирозлар кўпайди.
Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султонов нега айнан “Технопарк” компанияси газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқараётгани ва ускунанинг портлаш сабаблари ҳақида Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, компания тендерда бр нечта компаниялар билан рақобатлашган. У маҳаллий ишлаб чиқарувчи бўлгани учун, логистика масалаларида ҳам имконияти кўпроқ бўлган. Шунингдек, вазир компаниянинг ғалабасидан хурсандлигини таъкидлаган.
“Компаниянинг ғалаба қозонгани яхши, биринчи навбатда бу италиялик ишлаб чиқарувчилар билан қўшма компания ҳисобланади. Ишлаб чиқарилган замонавий Eвропа ўлчагичлар бизнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. Хусусан, ушбу компания одамларни иш билан таъминлайди, Ўзбекистонга солиқлар тўлайди, аммо бу уларнинг ғалабаси учун сабаб эмас. Улар учта ёки тўртта компания билан адолатли курашда ғалаба қозонди”, — деди вазир ўзининг интервьюсида.
Шунингдек, Алишер Султонов интервьюсида Aндижон вилояти ва Тошкент шаҳрида газ ҳисоблагичларининг портлаши билан боғлиқ воқеаларни эслаган.
“Бу атайлаб қилинган. Бу аллақачон исботланган ва иш юзасидан тергов ўтказилган. Биз уни аҳолига кўрсатмоқчимиз. Улар биз билан қандай курашишмасин, биз ҳисоблагичларни ўрнатамиз ва барчасини тартибга келтирамиз. Биз ўғриликни тўхтатамиз ва одамлар истеъмол учун пул тўлашларига ишонч ҳосил қиламиз”, деган вазир.
Вазирнинг сўзларига кўра, кўп ҳолларда турли ишлаб чиқариш цехлари, катта-катта уйлар қураётган бойлар газ учун тўловдан қочади.
LiveБарчаси