Алишер Қодиров: “Хориждан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш керак”

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров коронавирус инфекциясининг янги штаммларини мамлакатга киритмаслик учун хориждаги ватандошларни олиб келишни тўхтатиш кераклиги таклифи билан чиқди.

“Вирусларни аниқлаш ва улар билан курашишда Исроил давлатидаги тажриба ўргангулик. Улар 2020 йилнинг 1 сентябригача барча кирувчилар учун чегараларини ёпди. Нимага? Чунки ичкарига кирган ҳар бир инсон вируснинг янги, бораётган жойидаги муҳитга мослашмаган типини олиб кириши мумкин. Бу янги тўлқин дегани. 

Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам “Вабо тарқалган жойга бормангиз, агар турган жойингизда вабо бўлса у ердан кетмангиз” деб бекорга айтмаганлар”, дейди депутат ўз сўзини исботлаш учун.

Шу сабабдан Қодиров хориждаги ватандошларни мамлакатга олиб келмасдан, ўша ернинг ўзида даволаш учун шароит яратиш кераклигини таклиф қилган.

“Хориждан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш ҳақида ўйлашимиз керак. Бу биринчи навбатда ўша ватандошимизнинг қариндошларига, қолаверса бутун Ўзбекистонга яхшилик бўлади.

Яна бир янги штамм халқимиз учун жуда оғир бўлади”, дейди партия етакчиси.

Ўзбекистонда ва дунёда пандемия бошланганидан бери Ҳукумат хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун бир нечта чартер рейслари ташкил қилди. Бу рейсларда минглаб фуқаролар олиб келинди. Чет элдан олиб келинган ўзбекистонликлар қатъий равишда 14 кунлик карантинга олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Қодиров

Баҳолаганлар

1052

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг