Алишер Аъзамхўжаев Сенат қўмитаси раиси бўлди
Жамият
−
21 Май 2025 8555 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Ағзамхўжаев Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Сирдарё вилоятида туғилган 67 ёшли сенатор 2017-2025 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги, 2018 йилдан буён эса бир вақтнинг ўзида Болгариядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимларида ишлаган.
Дипломат 1980 йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Иш фаолияти давомида “Тошкентмебель” ишлаб чиқариш бирлашмасида ҳуқуқшунос ҳамда турли давлат идораларида масъул лавозимларида фаолият юритган. 1990-1995 йилларда халқ депутати, Ўзбекистон Олий Мажлиси Ёшлар масалалари қўмитаси раиси бўлган. Кейинчалик Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, хориждаги элчихоналарда ишлаб, ишлаб чиқариш корхоналарига раҳбарлик қилган.
Рус, инглиз ва турк тилларини мукаммал билади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025