Алдаётган ким: Тўқаевнинг одамими ёки Путиннинг хос ходими?

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Александр Невский орденини қабул қилишдан бош тортгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди. 

“Бу маълумот қаердан келганини билмайман, чунки ҳеч қандай мукофот бериш режалаштирилмаган. Бизда бундай режа ҳам йўқ эди”, дейди Песков. 

Айтиш жоизки, қозоқ нашрлари ҳамда Қосим-Жомарт Тўқаевнинг матбуот котиби Руслан Желдибай Қозоғистон раҳбари президентлик ваколати тугагунига қадар ҳам маҳаллий, ҳам хорижий мукофотларни қабул қилмасликка қарор қилгани, шу сабаб, Александр Невский орденини ва  Қирғизистоннинг энг олий ордени “Биринчи даражали Манас"дан бош тортгани ҳақида хабар берганди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин иштирокидаги Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Тўқаев Қозоғистон квази-давлат, яъни ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск Халқ Республикаларини тан олмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

695

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг