Аламзада мухлислар Бразилияда тартибсизлик келтириб чиқарди (видео)

Спорт

image

“Сантос” футбол клуби мухлислари жамоа 2023 йилги мавсум якунида Бразилиянинг иккинчи дивизиони ҳисобланмиш B Серияга тушиб кетганидан сўнг, Сантос шаҳри кўчаларида тартибсизликлар уюштирган. Бу ҳақда G1 хабар берди.

Манбага кўра, ғазабланган мухлислар “Вила Белмиро” стадиони яқинида Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Стивен Мендозанинг машинасини, шунингдек, яна бир қанча машиналарни ёқиб юборган. Бир қанча бинолар, йўл белгилари ва ахлат қутилари ҳам зарар кўрган.

Бразилия А Сериясининг 38-тур учрашуви якунларига кўра, Марсело Фернандес мураббийлигидаги “Сантос” “Форталеза”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, чемпионат турнир жадвалида 17-ўринни эгаллади. Жамоа 111 йил ичида биринчи марта элитадан чиқиб кетди. Сан-Паулу штати жамоаси билан биргаликда “Гояс” (38 очко), “Коритиба” (30) ва “Америка Минейро” (24) олий дивизионни тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Сантос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made