Альварес ва Кроуфорд ўртасидаги жанг санаси белгиланди

Спорт

image

Тўрт дивизионда жаҳон чемпионлари Сауль “Канело” Альварес ва Теренс Кроуфорд жамоалари ўзаро жангни 2025 йилнинг сентябрида ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда “The Ring” хабар берди.

Жанг супер ўрта вазн тоифасида ҳеч қандай махсус шартларсиз (масалан, расмий тарозидан кейин килограмм ортишига чекловларсиз) ўтказилади. Жанг Америка Қўшма Штатларининг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.

“Канело” унвонини май ойи бошида ҳимоя қилиши кутилмоқда. Унинг ушбу жангдаги рақиби ҳали аниқланмаган, аммо бу ҳозирда IBF чемпионлик камарига эга бўлган Уильям Скулл бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 34 ёшли мексикалик боксчи Сауль шу вақтга қадар профбоксда 62 та жанг ўтказиб, 60 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. 37 ёшли Кроуфорд эса 41-0 рекордга эга. Кроуфорд охирги жангини ўтган йили август ойида ўзбекистонлик Исроил Мадримовга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг баҳсли қарори эвазига ғалаба қозонганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Сауль Альварес Теренс Кроуфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг