Альварес бўлажак жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

Спорт

image

Суперўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль “Канело” Альвареснинг навбатдаги жанги 4 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда спорт журналисти Майкл Бенсон ўз саҳифасида маълум қилди.

“Канело” ўз чемпионлигини ўрта вазн тоифасида WBC чемпионлик камари соҳиби Жермалл Чарлога қарши ҳимоя қилиши кутилмоқда. Альварес билан жангга иккинчи номзод мексикалик Хайме Мунгия ҳисобаланди.

Қайд этиш жоиз, Чарло билан жанг “Канело”нинг 2024 йилдаги мақсадларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, мексикалик боксчи ярим ўрта вазнда WBO,WBA ва WBC йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд билан жанг қилиш ниятида,

Ўзининг сўнгги жангида “Канело” октябрь ойида Жермелл Чарлони ҳакамларнинг якдил қарор билан мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Канело Альварес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг