“Ал-Наср”га трансфер тақиқи қўйилди  

Спорт

image

Саудия Арабистонининг Криштиану Роналду тўп сурадиган “Ал-Наср” клубига FIFA янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади. Бу ҳақда “A Bola” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, FIFA томонидан қўлланган ушбу санкциялар кеча, 19 декабрь куни кучга кирган, бироқ қарорнинг аниқ сабаблари ҳозирча очиқланмаган. FIFA расмий сайтида трансфер ойналари ҳақидаги бўлимда фақатгина “бекор қилинмагунча” деган изоҳ келтирилган.

Қайд этилишича, FIFA санкцияларига Саудия Арабистонининг бошқа клублари – “Аш-Шабаб”, “Дамак” ва “Ар-Риёд” ҳам дуч келган.

Бу тақиқ “Ал-Наср” учун FIFA томонидан қўлланган биринчи санкция эмас. Хусусан, 2023 йилда клуб трансфер қоидаларини бузгани сабабли учта трансфер ойнаси давомида футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилган эди. Кейинчалик масала 2 миллион евро миқдоридаги жарима тўланганидан сўнг ҳал қилинган.

Маълумот учун, жорий йилнинг ёзида “Ал-Наср” трансфер бозорида 100 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаб, Жоау Феликс, Иньиго Мартинес, Кингсли Коман ва Моҳамед Симакан каби таниқли футболчиларни ўз сафига қўшиб олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

трансфер Криштиану Роналду FIFA “Ал-Наср”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг