Ал-Ақсода тўқнашув: Мусулмон ва яҳудийлар можароси ортида нима турибди? (фоторепортаж)

Олам

image

Хабарингиз бор, кеча, 15 апрель куни Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашув юз берди. Бунга Исроил полициясининг муқаддас зиёратгоҳ ҳудудига бостириб кириши сабаб бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашувларда 152 нафар фаластинлик жароҳатланган, 500 нафарга яқини Исроил полицияси томонидан ҳибсга олинган.

Фаластин Қизил Ярим ой қутқарув хизмати баёнотига кўра, кўпчилик фаластинликлар резина ўқлар, шовқинли гранаталар ва полиция ходимлари таёғидан жароҳатланган.

Тўқнашувлар, айниқса, нозик бир вазиятда содир бўлмоқда. Гап шундаки, бу йил Рамазон ойи яҳудийларнинг бир ҳафталик асосий байрами бўлган Фисиҳ (Пасха) байрамига тўғри келди, у жума куни қуёш ботганда бошланди ва Пасха якшанбасида якунига етадиган Христианларнинг Муқаддас ҳафтасига тўғри келади. Бу вақтда яҳудийлар ҳам Ал-Ақсонинг ғарбий девори олдида ибодат қилади. Бу ҳолат мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлган. Байрамларда ўн минглаб диндорлар Қуддуснинг Эски шаҳарида тўпланиши кутилмоқда, у ерда ҳар уч дин учун муқаддас бўлган асосий жойлар жойлашган.

Миср, Қатар ва Бирлаш Миллатлар Ташкилоти тўқнашувларнинг келгусида давом этишининг олдини олиш мақсадида Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС бошқарувидаги гуруҳлар ва Исроил ўртасида воситачиликни бошлаган.

ҲАМАС Исроилдан кеча қўлга олинган 500 га яқин фаластинликни озод қилишни, яҳудий гуруҳларининг Ал-Ақсо масжидига провокацион ташрифларини ва Ғарбий соҳилдаги шаҳарларга ҳарбий ҳужумни тўхтатишни талаб қилган.

Ҳозиргача Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Яман, Ироқ, Ливия, Иордания ва Туркия Исроил кучларининг Ал-Ақсога киритганини қоралаб чиқди.

1

Маълумот учун, Қуддусдаги “Ал-Ақсо” масжиди мусулмонларнинг биринчи қибласи ҳисобланади.

Мутаассиб яҳудийлар зиёратгоҳ шоҳ Сулаймон мақбараси вайроналари ўрнида барпо этилган деб, масжид ҳудудига тез-тез бостириб киради.

Исроил ва Иордания ўртасида 1994 йилда тузилган келишувга биноан “Ал-Ақсо” масжиди Қуддус Ислом жамғармалари бошқармаси томонидан бошқарилади.

Бироқ, 2003 йилдан бери яҳудийлар маъмурият рухсатини эътиборга олмай, Исроилнинг бир томонлама қарори билан полиция ҳамроҳлигида зиёратга бостириб киришни бошлади. Ислом жамғармалари бошқармаси бундай ҳаракатлар мусулмонлар суверенитетининг бузилиши эканини таъкидлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Ақсо Исроил

Баҳолаганлар

771

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг