Актриса Аманда Байнс руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди
Маданият-санъат
−
22 Март 2023
13744“У – эркак” ва “Қизалоқ нимани хоҳлайди?” каби фильмлардаги роли билан танилган америкалик актриса Аманда Байнс руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди. Бу ҳақда TMZ нашри хабар берди.
36 ёшли актриса кўчада яланғоч ҳолда топилганидан кейин клиникага ётқизилган. Қиз ўтиб кетаётган машинани тўхтатган ва ҳайдовчига психозни бошдан кечираётганини айтган. Кейин у 911 (тез ёрдам) рақамига қўнғироқ қилган.
Байнс полиция бўлимига олиб борилган ва у ерда актрисанинг руҳий саломатлик бўйича мутахассислар томонидан стационар даволаниши кераклиги айтилган. Манбаларга кўра, актриса бир неча кун шифохонада бўлади.
Байнс ўтмишда руҳий саломатлик ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ муаммолар билан курашган. У 2013 йилда қўшнисининг уйига ўт қўйгани учун ҳам шифохонага жойлаштирилган. Актрисанинг онаси кейинги тўққиз йил давомида унинг соғлиғи ва хавфсизлигини назорат қилган.
Маълумот учун, Аманда Байнс “У – эркак”, “Оролдаги муҳаббат”, “Қизалоқ нимани хоҳлайди?” сингари фильмларда бош ролни ижро этган. Шунингдек, “Форсаж 9”, “А олиш осон”, “Мамма миа” сингари машҳур фильмларда эпизодик ролларда қатнашган.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь