Актёр Аброр Турсунов вафот этди

Жамият

image

"Кулол ва Хурмача" фильмидаги Хурмача роли орқали шуҳрат қозонган киноактёр Аброр Турсунов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маълум қилди.

"Маданият вазирлиги марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Маълумот ўрнида, киноактёр фаолияти давомида “Чинор остидаги дуэль”, "Суюнчи", "Абдуллажон", “Ким жинни”, “Аёллар салтанати” каби кўплаб фильмларда роль ижро этган.

У кинематография оламига ўтган асрнинг 70-йилларида кириб келган. Актёр илк бор "Чинор остидаги дуэль" фильмидаги Парпи роли билан кўпчиликнинг эътиборига тушган.

Ушбу муваффақиятидан сўнг актёр ижро этган роллари сони орта бошлади. Аброр Турсунов асосан кичик эпизодик ролларни ижро этган бўлса-да, улар ўзининг ҳаётийлиги билан томошабинлар олқишига сазовор бўлган. У бош роллардан бирини маромига етказиб ўйнаган "Кулол ва Хурмача" эртак фильми эса 90-йилларда экран юзини кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди Аброр Турсунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг