Аксилмонополия қўмитаси Тошкентдаги ташқи реклама “ови”га муносабат билдирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳрида ташқи реклама қурилмаларининг судсиз бузиб ташланиши кўплаб норозиликларга сабаб бўляпти. Ижтимоий тармоқларда тадбиркорларнинг норозилиги акс этган видеомурожаатлари сони ортиб бормоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳам баёнот берди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида” 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори билан ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш, ўрнатиш, уларга ер ажратиш, тўловлар миқдорини аниқлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва бошқа масалалар юзасидан ягона амал қилувчи механизмлар жорий қилинган.

Қўмита маълумотига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг барча туманларида тегишли туман ҳокимликларининг қарорларига асосан ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, барча турдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялар) хатловдан ўтказилган. Натижада республика ҳудудларида жойлаштирилган жами 12 318 та ташқи реклама объектларининг (конструкциялари)нинг 7 108 таси (57,7 фоиз) қарор талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган. Шундан, Тошкент шаҳрида жойлашган 6 630 та конструкциянинг 3 207 таси ёки 50 фоизга яқинида камчилик аниқланган.

Қарор талабларига номувофиқ деб топилган 7 108 та ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) 2 094 таси йўл қатнов қисмида жойлашган, 201 тасида оралиқ масофага риоя қилинмаган, 1 353 тасининг эгаси ноъмалумлиги ҳамда 3 460 тасида бошқа камчиликлар (автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан, йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида жойлашган ва бошқалар) аниқланган.

Шундан, Тошкент шаҳрида жойлашган ва қарор талабларига номувофиқ деб топилган 3 207 та ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) 1 459 таси йўл қатнов қисмида жойлашгани, 124 тасида оралиқ масофага риоя қилмагани, 1 104 тасининг эгаси ноъмалумлиги ҳамда 520 тасида бошқа камчиликлар (автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан, йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида жойлашган ва бошқалар) аниқланган.

Қарорга мувофиқ 2020 йил 31 декабрга қадар:

•    биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида ҳамда 2021 йил 31 декабрга қадар иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида жойлаштирилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқори технологияли қурилмаларга босқичма-босқич ўзгартириш;

•    биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида фақат видео экранли ва иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида аралаш турдаги юқори технологияли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши белгиланган.

Бунда биринчи ва иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун реклама жойлари паспорти мос равишда мазкур банднинг “в” кичик бандида кўрсатилган муддатларгача рухсат берилади ҳамда Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўловлар миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада кўрсатиб ўтилган бир марталик йиғим ундирилмайди.

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқори технологияли қурилмаларга ўзгартириш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, бундай қурилмалар уларнинг эгалари томонидан ўз кучи билан олиб ташланади (демонтаж қилинади) ва ер майдони тартибга келтирилади, акс ҳолда қурилмалар суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилинади ва барча харажатлар реклама объектлари (конструкциялари) эгаларидан ундирилади.

Шу билан биргаликда, ушбу қарор билан тасдиқланган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тартибга солиш, уларга ер ажратиш қуриш ва ўрнатиш бўйича тегишли рухсатномалар бериш ҳамда ушбу ҳужжатларни бекор қилиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ваколатли орган ҳисобланади.

Низомнинг 94-бандига асосан ташқи реклама объекти (конструкцияси) мазкур Низом талабларига мос келмаган ҳолда жойлаштирилган бўлса ёки ташқи реклама объектини (конструкциясини) мазкур Низом талабларига мослаштириш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, ваколатли органнинг кўрсатмасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун аввал тузилган шартномалар, берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорларига асосан бекор қилиниши, ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси қарордан рози бўлмаган тақдирда, судга шикоят қилиниши мумкинлиги;

96-бандига мувофиқ ушбу Низом талабларига жавоб бермайдиган ташқи реклама объекти (конструкцияси), шу жумладан қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда жойлаштирилган ташқи реклама паспорти, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар бекор қилинган тақдирда ташқи реклама объекти (конструкцияси) қиймати қайтарилмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси бугунги кунда Тошкентда ўрнатилган ташқи реклама объектларини тартибга келтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларда қатнашаётган барча иштирокчиларни қатъий равишда “Реклама тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори талаблари асосида ўтказилиши, ташқи реклама объектлари шаҳарлар, шу жумладан пойтахт Тошкентнинг ташқи меъморий қиёфаси сақланишига, шаҳарсозлик меъёрларига ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминланишига ҳамда реклама тўғрисидаги қонун талабларига зид келмаслигига чақирмоқда.

Аввалроқ, Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳрида ташқи реклама конструкциялари бузиб юборилиши қонунийлигини ўрганишни бошлагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ташқи реклама

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар