Бизнес-омбудсман реклама баннерлари бузиб юборилишини ўрганмоқда
Жамият
−
21 Апрель 2021
5230Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида юзлаб ташқи реклама конструкциярлари ҳеч қандай ҳуқуқий асослар кўрсатилмасдан бузиб ташланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – Бизнес-омбудсман ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳрида ташқи реклама конструкциялари бузиб юборилиши қонунийлигини ўрганмоқда.
Маҳаллий ҳокимият органларининг ушбу харакатлари тадбиркорлар орасида кескин норозиликларни келтириб чиқараётганлигини инобатга олган ҳолда, Бизнес-омбудсман девони масъул давлат органлари иштирокида ушбу ҳаракатларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқмоқда.
LiveБарчаси