Аксилмонополия қўмитаси ССВга нисбатан иш очди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига биноан Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 178 та давлат шифохоналарининг лабораториялари хорижда очилган “Intermed Innovation” қўшма корхонасига бириктирилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Кеча, 16 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоевнинг маълум қилишича, ушбу иш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан маъмурий иш очилган

Фаррух Қорабоевга кўра, тузилган шартнома юзасидан бир қанча маҳаллий тадбиркорлар томонидан шикоят келиб тушган. Қўмита Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лабораторияларни бириктириш бўйича маълумот сўраган, бироқ вазирлик маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган.

“Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан иш қўзғатилди. Шу ҳафта бу бўйича чора кўрилади. Агар маълумотлар берилмаса, тегишли тартибда маъмурий жавобгарлик бўйича чоралар кўрилади. Биз қонунбузилиш ҳолатини ўрганишимиз учун ҳужжатлар керак, лекин шу кунгача улар тақдим этилмади. Агар қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса, “Рақобат тўғрисида”ги қонунга асосан чоралар кўрамиз”, дейди Қорабоев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг