Аксилкоррупция агентлигининг кучи “акула”ларга етадими? Сўз Бурҳоновга
Жамият
−
04 Декабрь 2021
14214Бугунги кунда коррупцияга қарши курашилаётгани, бу турдаги жиноятлар фош қилинаётгани ҳақида кўп ва хўп айтиляпти. Аммо ҳар қанча ҳаракат қилинмасин майда-майда коррупцион жиноятлар фош қилиняпти-ю, аммо йирик-йирик "акулалар"га тегишмаяпти. QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова шу масалада қандай чоралар кўрилаётганини билиш учун Коррупцияга қарши курашиш агентлик директори Акмал Бурҳоновга юзланди.
“Мен фикрингизга қўшилмайман. Бугунги кунда Ўзбекистонда нафақат коррупциявий жиноятлар балки бошқа жиноятлар учун ҳам жазо муқаррар экани таъминланяпти. Ким ва қаерда ишлашидан қатъи назар жазо чоралари қўлланилади. Агар айби борлигини била туриб жавобгарликка тортилмаса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ҳам жавобгарлик чоралари кўрилади. Мисол сифатида, Сардоба воқеаси ёки Жиззахдаги қурилиш билан боғлиқ ҳолатларни келтирсак бўлади. Мазкур ҳолатлар ҳам текширилди ва жамоатчиликка очиқ айтилди”, дейди Акмал Бурхонов.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг сўзларига кўра, агентлик томонидан давлат харидлари бўйича текширувлар ўтказилган ва жуда кўп қонун бузилишлари аниқланган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида 44 та жиноят иши қўзғатилган.
“Терговга жалб қилинаётганлар ичида вилоят ва туман даражасидаги раҳбарлар ҳам бор. Албатта, айбсизлик презумпцияси бор. Иш судга оширилиб ҳукм чиққанидан кейин жамоатчиликка эълон қиламиз. Кейинги йилдан бошлаб эса коррупцион жиноятларни содир этганларнинг очиқ электрон реестри юритилади. Мана шу реестр ишга тушганидан кейин жамоатчилик қанча коррупцион жиноят содир этилгани ва у ким томонидан амалга оширилиб, у шахс қанча муддатга озодликдан маҳрум этилгани ҳақидаги маълумотга эга бўлади”, дейди Акмал Бурҳонов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь