Акром Малик афв этилди
Жамият
−
27 Август 2020
15463Бугун, 27 август, навоийшунос олим, шоир ва ёзувчи Акром Малик озодликка чиқди.
У 2016 йил 22 июль Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги ДХХ) томонидан қамоққа олинганди. Кейинроқ суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- моддаси (“Конституцион тузумга тажовуз”) ҳамда 244-моддаси ("Жамоат хавфсизлигига таҳдид") билан айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Унинг "Абдуллоҳ Нусрат" тахаллуси билан ёзган сиёсий-танқидий мақолалари жиноят сифатида баҳоланган.
У Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ маҳкумлар билан бирга афв этилди.
LiveБарчаси