Акмал Саидов Президентнинг бажарилмай қолган топшириғи ҳақида гапирди

Жамият 7396
image

Ўзбекистонда Президентнинг аёллар ҳуқуқлари бўйича дарслик ишлаб чиқиш ҳақидаги топшириғини ҳеч ким бажармади. Бу ҳақда бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов сўз очди.
 
Гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, қолаверса, хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун сўзда эмас, балки амалда шарт-шароит яратиш Ўзбекистондек стериотипларга тўла мамлакат учун жуда муҳим. Ҳозирги кунда қайси даврага кирманг, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллгини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим масала эканини алқанаётганига гувоҳ бўламиз. Бироқ, натижа...

Ҳар бир аёл қаерда бўлишида қатъи назар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши керак.
 
Аёллар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳолат ОАВ орқали кенг ёритиб борилмоқда. Олий Мажлис Спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов ОАВнинг ҳозирги кунда фаоллиги ва гендер стратегиясини ёритиш масаласида ўз таклифини билдирди.

 “Ҳозирги кунда оммавий ахборот воситалари жуда фаол. Газета, журнал, ва ижтимоий тармоқларда гендер стратегия бўйича доимий рукн ташкил этилса, жуда яхши бўлар эди”, дейди Саидов.


 
Акмал Саидов сўзида давом этар экан, Ўзбекистонда инсон ва бола ҳуқуқлари бўйича дарсликлар борлиги, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳам дарслик ишлаб чиқиш вақти келганини таъкидлади. 

“Аёллар ҳуқуқлари бўйича дарслик керак. Бизда инсон ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари бўйича дарсликлар бор, лекин аёл ҳуқуқлари бўйича дарсликлар мавжуд эмас. Ўқув модули асосида аёллар ҳуқуқлари бўйича ҳам дарслик ишлаб чиқиш вақти келди. 2019 йил Конституция байрамига бағишланган тадбирда, Президент Шавкат Мирзиёев учта янги дарслик яратиш ҳақида айтган эди. Лекин ҳеч ким бу ишни амалда бажармади”, дейди Акмал Саидов.

Феруза Нажмиддинова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 3.1
t
×