Ахбор Имомхўжаев вафот этди

Жамият

image

Бугун, 30 май куни ўзбек шарҳловчилик мактаби асосчиси, футбол журналистикасининг фахрийси Ахбор Имомхўжаев 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг набираси Диёр Имомхўжаев Telegram-каналида маълум қилди.

Ахбор Имомхўжаев — “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”, “Шуҳрат” медали соҳиби, "Олтин қалам" миллий мукофоти лауреати, “Ўзбек футболи нуронийси” соврини эгаси эди.

У 1936 йилнинг 19 февралида туғилган. Ўзбек спорт журналистикасининг отахони. Ўзбекистон телевидениеси тарихида футбол учрашувини ўзбек тилида шарҳлаган биринчи спорт шарҳловчи (1961 йил 20 апрель. "Пахтакор"  Тошкент - ЦСКА Москва) ҳисобланарди.

Маълумот учун, Ахбор Имомхўжаевнинг жаноза намози эртага, 31 май куни соат 10:00 да ўқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

872

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг