Ахалдаги ёғ-мой заводига чигит берилмаяпти, ишчилар таътилда
Олам
−
19 Сентябрь 2019
4483Туркманистоннинг Aхал вилоятидаги ёғ заводи ишчиларининг аксарияти август ўрталаридан бери таътилда. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" хабар бермоқда.
Заводга хом ашё - пахта уруғлари берилмаяпти, шу сабабли ишчиларга тўланмайдиган таътил октябрь ойининг ўрталарига қадар узайтирилди.
Корхона ишини тўлиқ тўхтатмаслик учун аксар ишчилар Байрамали заводида ишлаб чиқарилган пахта ёғини қўшимча тозалаш ва қадоқлаш жараёнида ишлаяпти.
Ушбу ёғлар Aхал бренди остида сотувга чиқарилади.
Байрамали заводида ишлаб чиқарилган "Aк Памик" пахта ёғининг сифати паст. Керакли таркибий қисмларнинг, масалан, озиқ-овқат газининг етишмаслиги туфайли, ёғ қуюқ рангда, ёқимсиз ҳидга эга. Мазкур ёғнинг 5 литрини 20 манатдан сотиб олишмоқда.
Маълумот учун, мамлакатда пахта йиғим-терими расмий равишда 11 сентябрь куни Aхал, Болқон, Лебап ва Мари вилоятларида бошланди. Кеча, 18 сентябрь куни Тошҳовузда ҳам расман пахта терими бошланди.
Бу йил мамлакатда 1 миллион 50 минг тонна пахта терилиши керак. 2020 йилда режа 1 миллион 250 минг тоннага оширилади. 2018 йилда Туркманистон режада талаб қилинганидан ярим баробар кўпроқ пахта терди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь