Акбар Жўраев Ислом бирдамлиги ўйинлари рекордини ўрнатди

Спорт

image

Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 15 август куни ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев ҳам баҳсларга киришди ва мусобақани мутлақ чемпион сифатида якунлади. 

Жўраев +109 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. У даст кўтариш машқида 200 кг оғирликни ўзига бўйсиндирган. Бу натижа Ислом бирдамлик ўйинларинг рекорди сифатида тарихга кирди. 

Икки кураш якуни бўйича 21 ёшли Акбар Жўраев 446 кг натижа билан 3 та олтин медални Ўзбекистон делегацияси ҳисобига қўшиб қўйди. 

Аввалроқ, -109 кг вазн тоифасида мусобақаларда иштирок этган Руслан Нуриддинов ҳам Ислом бирдамлик ўйинларининг рекордини ўрнатган ҳолда, мутлақ чемпионликни қўлга киритган эди. 

Маълумот учун, Ислом бирдамлиги ўйинлари 18 августга қадар давом этади. Ҳозирча, Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғариш борасида Туркия ва Эрон мамлакатларидан ортда қолмоқда, холос.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

573

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг