АҚШнинг таклифига толиблар ҳали ўз жавобини бермаган — Абдулла Абдулла 

Олам 3400
image

Расмий Кобул коалицион Ҳукумат тузиш бўйича музокараларда толиблар билан ҳокимиятни тақсимлаш тамойилларини муҳокама қилиш зарурлигини айтди. Бу ҳақда Афғонистон Миллий ярашув бўйича олий кенгашининг раиси Абдулла Абдуллага таяниб маълумот берилган. 

"Барчаси икки томон қандай келишувга эришишига боғлиқ", деган Абдулла. 

Шу билан бирга, Олий кенгаш раҳбарининг аниқлик киритишича, АҚШнинг муваққат коалиция Ҳукумати тузиш ҳақидаги таклифига "Толибон"нинг ўзи ҳали жавоб бермаган. 

“Биз АҚШ таклифини қабул қилганимиз, ундаги барча нарсалар билан келишганимиз шунинг ўзи етарли дегани эмас. Биз баъзи ғоялар ҳақида ўз фикрларимизни билдирдик, аммо толиблар ҳали ҳеч қандай фикр билдирмаган", дея тушунтирган Абдулла. 

Маълумот ўрнида, Қатар пойтахти Доҳада 2020 йил 12 сентябрда Афғонистон Ҳукумати ва "Толибон" ўртасида тинчлик музокаралари бошланди. Америка Қўшма Штатлари музокараларда фаол иштирок этмоқда. 

Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати вакиллари ҳам киритиладиган ҳукуматини шакллантириш учун БМТ шафелигида конференция чақиришни таклиф қилганди. Блинкен, шунингдек, янги ҳукуматда Толибон вакили бўлиши, Саудия Арабистони Конституциясини ўзгартириш режалари ва уч ойлик зўравонликни қисқартириш шартлари, сўнгра ўт очишни бутунлай тўхтатиш ҳақида маълумот берганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 2.9
t
×