АҚШнинг собиқ Президентлари Байденнинг инаугурациясида қатнашадими? 

Олам 3258
image

АҚШнинг собиқ Президенти кичкина Жорж Буш АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байденнинг жорий йил 20 январь куни ўтказиладиган инаугурация маросимида қатнашмоқчи. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбарининг вакили Фредди Форд маълум қилган

Унинг сўзларига кўра, кичкина Буш Байденнинг инаугурация маросимида хотини билан бирга қатнашишни ният қилган. 

Таъкидланишича, Оқ уйнинг яна бир собиқ раҳбари Жимми Картер расмий тадбирда қатнашмоқчи эмас.

Бироқ, Картер ва унинг рафиқаси Байден ва вице-президент Камола Харрисга ўзларининг энг яхши тилакларини юборишган ва "уларнинг маъмурияти муваффақиятига умид қилишларини" билдиришган.

Қайд этилишича, ҳозирда 96 ёш бўлган собиқ Президент Картер ва унинг 93 ёшли рафиқаси Розалин коронавирус пандемияси бошланганидан бери Жоржиядаги мулкларида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 2020 йилнинг ноябрь ойида Президент сайлови бўлиб ўтди. Унда ғолибликни Демократлар партиясидан номзод Жо Байден қўлга киритди. Ҳисоб-китобларга кўра, у 306 та сайловчи коллегиялар овозини, Трамп эса 232 та овоз олган. Ғолиб бўлиш учун 270 овоз етарли эди.

Кейинчалик Жо Байденнинг расман АҚШ Президенти этиб сайлангани хабар қилинди.

Байденнинг инаугурация маросими 20 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бугун, 6 январь куни эса АҚШ Конгресси мамлакатдаги президентлик сайловларидаги овоз бериш натижаларини тасдиқлаши керак.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 84
Рейтинг: 3.1
t
×