АҚШнинг Россия билан муносабатлардаги асосий хатоси айтилди 

Олам

image

АҚШ раҳбарияти халқаро майдонда Пекинга эътибор қаратиш ва Москванинг таназзулига умид қилиш керак, деб янглишмоқда. Бу ҳақда Американинг “Foreign Affairs” нашри ёзган. 

“Вашингтон Россия бурчак остида қолган деган ишончдан воз кечиши керак. Унинг раҳбарияти ўзини бундай образда тутмайди, аксинча, Кремль ўзини ўз минтақасидаги куч маркази ва глобал миқёсдаги фаол ўйинчи сифатида кўради”, деб ёзган муаллифлар Майкл Кофман ва Андреа Кендалл-Тейлор. 

Таҳлилчиларга кўра, Россиянинг иқтисодиёти кўринганидан анча кучли ва инсон салоҳияти ҳам сўнгги 30 йил ичида сезиларли даражада яхшиланган. Шу билан бирга, мамлакатда ҳарбий технологиялар ҳамиша жиддий даражада бўлган, ядровий соҳада эса Москва узоқ вақтдан бери Вашингтоннинг асосий рақибига айланган. 

Шунингдек, Кофман ва Кендалл-Тейлор Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан хавотирда эканини билдирган. 

“Уларнинг халқаро майдондаги биргаликдаги таъсири, алоҳида ҳаракат қилгандан кўра кўпроқ бўлиши мумкин, бу эса Қўшма Штатлар учун қийинчиликларни оширади”, деб таъкидлаган таҳлилчилар. 

Муаллифлар Вашингтонга ташқи сиёсатда Россиянинг аҳамиятини ошириш, Москва билан қарама-қаршиликда ҳарбий харажатларни ошириш, шунингдек бу йўналишни НАТО учун устувор вазифа сифатида сақлашни таклиф қилган. 

Аввалроқ, Россиянинг учта Су-35С қирувчи самолёти мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашган АҚШ ҳаво кучларининг В-52Н стратегик бомбардимончи самолётини Тинч океани узра кузатиб қўйгани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Хитой

Баҳолаганлар

329

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг