АҚШнинг Қувайтдаги элчихонаси фаолияатини тўхтатди
Олам
−
03 Март 2809 1 дақиқа
Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб Қувайтдаги АҚШ элчихонаси ўз фаолиятини тўхтатди ва ходимларга хавфсиз ҳудудда қолиш буюрилди. Бу ҳақда АҚШнинг Қувайтдаги элчихонаси хабар берди.
Маҳаллий нашрларга кўра, элчихона яқинида дронлар ва ракета ҳужумлари оқибатида тутун кўтарилган. Шу сабабли консуллик хизматлари вақтинча тўхтатилган ва фуқаролар элчихонага яқинлашмаслиги, уйларида қолиши тавсия қилинган
Элчихона қайта очилиш муддати ҳозирча номаълум ва АҚШ Давлат департаменти минтақадаги хавфсизлик ҳолати ҳали ҳам беқарор эканлигини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги АҚШ элчихонасига учувчисиз аппаратлар орқали амалга оширилган ҳужумга жавоб қайтарилишини маълум қилган эди.
Live
Барчаси