АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасига дрон ҳужуми уюштирилди
Олам
−
17 Ноябрь 2023
5758Ироқ шимолидаги Америка ва халқаро кучлар жойлашган ҳарбий базага учувчисиз самолёт ҳужум қилди. Бу ҳақда “Sky News Arabia” хабар берди.
Таъкидланишича, зарба Ал-Ҳарир авиабазасига йўналтирилган. Етказилган зарар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳужум учун масъулиятни Ироқ исломий қаршилик ҳаракати ўз зиммасига олган.
Қуролли гуруҳ Америка базасига қилинган ҳужумни Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига жавобан амалга оширганини билдирган. Ташкилотга кўра, дрон мўлжалланган нишонга теккан.
База 11 ва 9 ноябрь кунлари ҳам дрон томонидан ҳужумга учраган. Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингхнинг ҳисоб-китобларига кўра, 17 октябрдан 7 ноябргача АҚШнинг Яқин Шарқдаги кучларига 40 марта ҳужум қилинган. 22 та ҳужум Ироқда, 18 таси Сурияда содир этилган.