АҚШнинг иқтисодий инқирозга қарши режаси очиқланди

Олам

image

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Aмерика ҳукумати томонидан тайёрланган мисли кўрилмаган ёрдам чоралари мамлакатнинг сустлашаётган иқтисодиётини оёққа турғизишга ёрдам беради. Аммо рецессиянинг олдини олиш энди мумкин эмас.

Қўшма Штатлар ҳукумати коронавирусдан жиддий зарар кўрган ўз иқтисодиётини барқарорлаштириш учун 2 триллион доллар маблағ ажратишга қарор қилди. Aмерика ОAВга кўра, Вакиллар палатаси ушбу режани ёқлаб овоз берди. Оқ уй эса Сенатнинг маъқулланишини таъминлади. Юқори палата ўз қарорини берган заҳоти Президент Дональд Трамп ҳужжатга имзо қўяди.

Давлат ёрдами, биринчи навбатда, аҳолига, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесга қаратилган.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу вариант энг самарали чорадир, чунки пуллар тезда реал секторга кириб боради. Экспертларнинг айтишича, ҳукумат ёрдамининг AҚШ бюджетига таъсири тақчиллик пайдо бўлишида ифодаланади.

Кўпгина мутахассисларнинг таъкидлашича, кўрилаётган ушбу иқтисодий чора-тадбирлар қисқа муддатда, албатта, фойдали эканлигини исботлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг