АҚШнинг Алабама университети битирувчиси Ўзбекистон Энергетика вазири бўлди

Жамият 14811
image

Бугун, 29 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Энергетика вазири лавозимига тақдим этилган номзод билан танишди. 

Депутатлар бир овоздан номзод Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов вазир лавозимига таcдиқлаган. 

Қолаверса, бугуннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жўрабек Мирзамаҳмудовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари – Энергетика вазири лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ушбу вазирлик ташкил этилганда вазир лавозимини эгаллаган Алишер Султонов идорани 2022 йилнинг апрелигача бошқарди. Қарийб 6 ойдирки, Султоновдан бўшаган курси эгасиз қолаётган эди. 

Маълумот учун, Жўрабек Мирзамаҳмудов 2020 йилдан ҳозиргача “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. У 1979 йилда Наманган вилоятида туғилган. 2001 йилда АҚШнинг Алабама университетини, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган. 


 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 324
Рейтинг: 3.1
t
×