АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий базасига ҳужум қилинди. Қурбонлар бор
World
−
17 April 2020 11716 1 minute
Афғонистоннинг Парван провинциядаги Баграм АҚШ ҳарбий базасига номаълум шахслар томонидан ҳужум қилинди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.
Агентлик маълумотларига кўра, нобуд бўлганлар объектда ишлаётган маҳаллий аҳоли вакилларидир.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилган. Хунрезликни мамлакатда ҳаракатланувчи ҳеч бир террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олмаган.
Ҳарбий база маъмурлари томонидан ҳам ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August