АҚШга кучли торнадо ёпирилди (видео)
Олам
−
12:01 1072 1 дақиқа
АҚШнинг Оклахома штатида кучли торнадо юз бериб, Энид шаҳрини деярли бутунлай вайрон қилди. Хабарларга кўра, камида 10 киши жароҳат олган. Бу ҳақда “Life” хабар берди.
Маълумотларга кўра, торнадо шаҳарда катта талафот келтирган– турар-жой бинолари, инфратузилма ва бошқа иншоотлар жиддий зарар кўрган. Баъзи ҳудудларда юзлаб бинолар шикастланган. Энид шаҳрида 47 мингдан ортиқ аҳоли яшайди.
Шунингдек, шаҳардаги Венс авиабазаси ҳам зарарланган. Ҳозирда қутқарув хизматлари вайроналар остида қолган одамларни қидириш ва тиклаш ишларини олиб бормоқда.
Аввалроқ, АҚШнинг бошқа штатларида ҳам ноодатий об-ҳаво ҳодисалари қайд этилган эди. Масалан, Техасдаги кўлларда “буғли торнадо” деб аталган ноодатий атмосфера ҳодисаси кузатилган, бироқ у хавфли эмаслиги айтилган.
Умуман олганда, АҚШда сўнгги йилларда кучли бўронлар ва торнадолар тез-тез содир бўлиб, айрим ҳудудларда жиддий зарар етказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Иллинойс ва Индиана штатларига кучли бўрон ва торнадо ёпирилганди. Оқибатда камида икки киши ҳалок бўлиб, бир неча киши жароҳатланганди.
Live
БарчасиДеҳқонобод туманига сел келди
23 Апрель